Ўзбекистон

Математика аттестацияси бўйича эътирозларга муносабат билдирилди

Akmal Eshonxonov27 кўришлар
Математика аттестацияси бўйича эътирозларга муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда математика фани бўйича малака тоифаси аттестацияси тестлари, уларга ажратилган вақт ва синов натижалари юзасидан билдирилган эътирозларга расмий муносабат билдирилди.

Маълум қилинишича, 2026-йилги кузги аттестация Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентабрдаги 572-сон қарори ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2026-йил 29-июлдаги 277-сон буйруғи асосида ўтказилмоқда.

Вазирлик маълумотига кўра, математика фанидан тест топшириқлари тасдиқланган спецификация асосида ишлаб чиқилган ва асосий синовлардан олдин икки марта апробациядан ўтказилган. Бу жараёнда саволларнинг мазмуни, мураккаблик даражаси ҳамда уларни бажариш учун ажратилган вақт ҳам синовдан ўтказилган.

Шунингдек, асосий тестларнинг мураккаблик даражаси демо тестлардаги намуналар билан мос экани, саволларнинг ифодаси, сонлар ёки масала шартларида фарқлар бўлиши мумкинлиги қайд этилган.

Билдирилишича, тестлар педагогларнинг назарий билимлари, амалий қўллаш, таҳлил қилиш ва мантиқий фикрлаш кўникмаларини баҳолашга қаратилган. Билдирилган фикр-мулоҳазалар ўрганиб борилади, асосли эътирозлар эса белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Математика аттестацияси бўйича эътирозларга муносабат билдирилди | Effect.uz