Ўзбекистонда илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ белгилашда уларнинг илмий фаолияти натижалари ягона электрон база орқали текширилади. Юқори илмий фаоллик кўрсатган муаллифларга лавозим маошининг 10 фоизигача устама берилиши мумкин.
Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 31-октябрдаги 604-сон қарори билан белгиланди.
Қарорга кўра, илмий натижалар дастлаб Инновацион ривожланиш агентлигининг электрон кутубхонасига киритилади. Илмий-техник ахборот маркази уларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади. Фақат тасдиқланган маълумотлар ягона электрон базага киритилиб, устама белгилашда ҳисобга олинади.
Шунингдек, Сциенце ИД тизими орқали юқори илмий фаоллик кўрсатган муаллифларга лавозим маошининг 10 фоизигача қўшимча ҳақ белгиланиши мумкин.
Бу барча илмий даражали ходимларнинг маоши автоматик равишда 10 фоизга оширилишини англатмайди. Устама тасдиқланган илмий натижалар ва белгиланган мезонлар асосида тайинланади.




