Ўзбекистон

Тошкентда Нехиа-3 дарахтга урилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Akmal Eshonxonov11 кўришлар
Тошкентда Нехиа-3 дарахтга урилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Нехиа-3 автомобили дарахтга урилиши оқибатида уч киши вафот этди. Ҳодиса 16-ноябр куни соат 04:50 атрофида Бунёдкор шоҳкўчасида, «Ўзбектелеком» биноси қаршисида содир бўлган.

Пойтахт ИИББ ЙҲХБ маълумотига кўра, 2008-йилда туғилган Т.А. бошқарувидаги автомобил ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четидаги дарахтга бориб урилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага автомобил рул бошқарувидаги техник носозлик сабаб бўлган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва унинг икки нафар йўловчиси шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Тошкентда Нехиа-3 дарахтга урилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди | Effect.uz