Ўзбекистон

Қашқадарёда 36 гектар ерни 18,5 минг долларга расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Akmal Eshonxonov39 кўришлар
Қашқадарёда 36 гектар ерни 18,5 минг долларга расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Қашқадарё вилоятида 36 гектар ер майдонини бошқа шахс номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 18,5 минг доллар талаб қилган фуқаро қўлга олинди.

Маълум қилинишича, 1967-йилда туғилган шахс чорвачилик йўналишида 49 йил муддатга ижарага берилган ер майдонини расмийлаштириш масаласини туман ҳокимлигидаги мансабдор шахс ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати орқали ҳал қилиб беришини айтган.

«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик ойлиги доирасида ўтказилган тадбирда у дастлаб 8,5 минг АҚШ доллари, кейинчалик эса қўшимча 120 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Қашқадарёда 36 гектар ерни 18,5 минг долларга расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди | Effect.uz