Qorong‘i rejim
Жамият

Тошкентда 9 нафар наркокурер қўлга олинди

Akmal Eshonxonov25 кўришлар
Тошкентда 9 нафар наркокурер қўлга олинди

Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 9 нафар шахс қўлга олинди. Уларнинг орасида талабалар ҳам борлиги маълум қилинди.

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, тезкор тадбирлар натижасида қўлга олинган шахслардан 2 килограммдан ортиқ мефедрон, МДМА ва кокаин мусодара қилинган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳисоб-китобига кўра, мусодара қилинган наркотик моддаларнинг ноқонуний тарқатилишига йўл қўйилмагани натижасида 105 минг доза гиёҳвандлик воситасининг тарқалиши олди олинган.

Қўлга олинганлар юзасидан терговга оид бошқа тафсилотлар, жумладан, уларнинг моддаларни қаердан олгани ва тарқатиш тармоғига алоқадор шахслар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Тошкентда 9 нафар наркокурер қўлга олинди | Effect.uz