Qorong‘i rejim
Жамият

Ўзбекистонда 60 ёшдан ошган 1 031 нафар эркак оила қурган

Akmal Eshonxonov21 кўришлар
Ўзбекистонда 60 ёшдан ошган 1 031 нафар эркак оила қурган

Ўзбекистонда 2026-йилнинг январ–сентябр ойларида 60 ёшдан ошган 1 031 нафар эркак никоҳдан ўтди. Бу даврда мамлакат бўйича жами 172 мингта никоҳ расман қайд этилган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, никоҳдан ўтган эркакларнинг асосий қисмини 20–30 ёшдагилар ташкил этган. Ушбу ёш тоифасида 141 минг 620 нафар эркак оила қурган.

Ёш гуруҳлари бўйича кўрсаткичлар қуйидагича:

  • 20 ёшгача — 3 093 нафар;

  • 20–30 ёш — 141 620 нафар;

  • 31–40 ёш — 19 005 нафар;

  • 41–50 ёш — 4 967 нафар;

  • 51–60 ёш — 2 310 нафар;

  • 61–69 ёш — 813 нафар;

  • 70 ёш ва ундан катталар — 218 нафар.

Шундай қилиб, никоҳдан ўтган 60 ёшдан ошган эркакларнинг 813 нафари 61–69 ёшда, 218 нафари эса 70 ёш ва ундан катта бўлган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистонда 60 ёшдан ошган 1 031 нафар эркак оила қурган | Effect.uz