2026-йилнинг январ–сентябр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида ҳам шунча бўлган. Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 13-ноябрдаги қарорида маълум қилинган.
Ҳужжатга кўра, жорий йилнинг тўққиз ойида икки йилгача оралиқда фарзандли бўлган аёллар сони 2 054 нафарни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 133 нафарга кўп.
Тўртинчи ва бешинчи фарзандини дунёга келтирган аёллар сони 3 149 нафар бўлиб, ўтган йилга нисбатан 22 нафарга камайган. 35 ёшдан катта аёллар ўртасида эса 2 898 та туғруқ қайд этилган. Ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 2 758 тани ташкил қилган.
Пойтахтда январ–сентябр ойларида жами 41 993 нафар чақалоқ тирик туғилган. Бу 2025-йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 5 710 нафарга кам.
Ҳисобот даврида оналар ўлими билан боғлиқ 5 та ҳолат қайд этилган. Ўтган йилнинг мос даврида эса 6 та ҳолат кузатилган. Оналар ўлими коеффициенти ҳар 100 минг нафар тирик туғилган чақалоққа нисбатан 11,9 ни ташкил этган.
Қарорда 15–16 ёшли қизлар ўртасида ҳомиладорликнинг олдини олиш мақсадида таълим муассасалари, маҳаллалар ва оилалар билан профилактик ишларни ташкил этиш вазифаси ҳам белгиланган.




