Жамият

Бухорода 13 та қуённи ноқонуний овлаган браконерлар экополиция ходимига тан жароҳати етказди

Akmal Eshonxonov21 кўришлар
Бухорода 13 та қуённи ноқонуний овлаган браконерлар экополиция ходимига тан жароҳати етказди

Бухоро вилоятининг Пешку туманида ноқонуний ов билан шуғулланган беш нафар фуқаро Экология полицияси ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай, уларга қаршилик кўрсатди. Оқибатда бир нафар ходим тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.

Ҳолат Қорақир массивидаги муҳофаза этиладиган ҳудудда ўтказилган рейд давомида аниқланган. Маълум қилинишича, фуқаролар тақиқланган тунги ёритиш мосламаси ва ов қуролидан фойдаланиб, жами 13 та қуённи овлаган.

Қоидабузарликни аниқлаш жараёнида ходимлар ҳаракатланаётган «УАЗ» русумли автомобилни тўхтатиб, текширмоқчи бўлган. Бироқ машинадаги шахслар уларнинг талабларига бўйсунмай, қаршилик кўрсатган ва бир нафар ходимга тан жароҳати етказган.

Жабрланган ходимга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага ётқизилган. Ҳодиса жойига туман ИИБ ходимлари ҳам жалб этилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Бухорода 13 та қуённи ноқонуний овлаган браконерлар экополиция ходимига тан жароҳати етказди | Effect.uz