Жамият

Қибрайда муассаса раҳбари 5 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди

Akmal Eshonxonov49 кўришлар
Қибрайда муассаса раҳбари 5 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида сув етказиб бериш хизмати муассасаси раҳбари фуқаронинг уйини ноқонуний қурилган деб топиш масаласини ҳал қилиб бериш эвазига 16 минг доллар талаб қилган. У 5 минг долларни олаётган вақтида қўлга олинди.

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, фуқаронинг уйи рухсатнома асосида қурилган бўлса-да, муассаса раҳбари хонадон каналга яқин жойлашганини важ қилиб, уни ноқонуний қурилиш деб баҳолаган.

Ушбу масалани республика даражасидаги мансабдорлар орқали ҳал қилиб беришни ваъда қилган раҳбар олдиндан 5 минг долларни хизмат хонасида олаётганида тезкор тадбир давомида ушланган.

Қайд этилишича, у аввал ҳам Жиноят кодексининг 205-моддаси билан судланган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «б» ва «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Қибрайда муассаса раҳбари 5 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди | Effect.uz