Жамият

Бешариқ тумани ҳоким ёрдамчиси иПҳонеъни пора сифатида олаётганда қўлга олинди

Akmal Eshonxonov51 кўришлар
Бешариқ тумани ҳоким ёрдамчиси иПҳонеъни пора сифатида олаётганда қўлга олинди

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида ҳоким ёрдамчиси фуқарога 150 миллион сўм кредит олиб бериш эвазига иПҳоне 17 Про Мах олган вақтида ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, «Қўрғонча» маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Д.Х. тижорат банкидаги танишлари орқали фуқаро М.Й.га 150 миллион сўм кредит ажратиб беришни ваъда қилган.

У мазкур хизмат эвазига телефонни олаётган вақтида тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Бешариқ тумани ҳоким ёрдамчиси иПҳонеъни пора сифатида олаётганда қўлга олинди | Effect.uz