Сиёсат

Судлар 8,8 триллион сўмдан зиёд мажбурий тўлов ундириш бўйича 1 миллиондан ортиқ буйруқ чиқарди – Олий суд

Akmal Eshonxonov14 кўришлар
Судлар 8,8 триллион сўмдан зиёд мажбурий тўлов ундириш бўйича 1 миллиондан ортиқ буйруқ чиқарди – Олий суд

2026-йилнинг 9 ойида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 8,8 триллион сўмдан зиёд мажбурий тўловларни ундириш ҳақида 1 043 910 та суд буйруғи чиқарилган.

Ушбу буйруқлар вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаблар, коммунал хизматлар бўйича қарздорлик ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ундириш билан боғлиқ.

Шу даврда фуқаролик ишлари бўйича судларда 509 880 та иш кўриб чиқилган.

Шундан:

  • 398 625 та ишда даъво талаблари қаноатлантирилган;

  • 60 311 та ишда талабларни қаноатлантириш рад этилган;

  • 45 687 та иш кўрмасдан қолдирилган;

  • 5 257 та иш бўйича иш юритиш тугатилган.

Энг кўп низолар қаерда кўрилган?

Ҳисобот даврида энг кўп фуқаролик низолари Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

Кўриб тамомланган ишлар таркибида:

183 270 таси — битимлар, жумладан олди-сотди, кредит ва қарз муносабатлари;

51 631 таси — никоҳдан ажратиш;

21 433 таси — уй-жой муносабатлари;

15 992 таси — алоҳида тоифадаги ишлар;

10 705 таси — ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмаларни бузиш билан боғлиқ ишлар.

Никоҳдан ажратиш бўйича қанча иш қаноатлантирилган?

9 ой давомида никоҳдан ажратишга оид ишлар таҳлил қилинганда, кўриб тамомланган ишлардан 27 235 тасида никоҳ бекор қилинган.

18 110 та ишда никоҳни бекор қилиш талаби рад этилган.

Бундан ташқари, 4 554 та иш кўрмасдан қолдирилган, 1 732 та даъво бўйича эса иш юритиш тугатилган.

Ишга тиклаш бўйича ҳолат

Ишга тиклашга доир 2 569 та иш кўриб тамомланган.

Шундан:

  • 1 063 тасида даъво талаблари қаноатлантирилган;

  • 1 051 тасида талабларни қаноатлантириш рад этилган;

  • 402 таси кўрмасдан қолдирилган;

  • 53 та иш бўйича иш юритиш тугатилган.

Ҳисобот даврида судлар томонидан 6 440 та хусусий ажрим чиқарилиб, тегишлилиги бўйича юборилган.

Юқори инстансияларда қанча қарор ўзгарган?

Вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатлари апелляция тартибида 10 593 та ишни кўриб чиққан.

Натижада биринчи инстансия судлари қарорларидан 1 887 таси бекор қилинган, 643 таси ўзгартирилган.

Кассация тартибида эса 7 140 та иш кўриб чиқилиб, 1 424 та қарор бекор қилинган, 587 та қарор ўзгартирилган.

Тафтитиш тартибида 4 713 та иш кўриб чиқилган. Уларнинг 461 тасида қарорлар бекор қилинган, 102 таси ўзгартирилган.

Шунингдек, Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 417 та иш кўриб чиқилган. Натижада қуйи судлар томонидан чиқарилган 193 та қарор бекор қилиниб, 52 таси ўзгартирилган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Судлар 8,8 триллион сўмдан зиёд мажбурий тўлов ундириш бўйича 1 миллиондан ортиқ буйруқ чиқарди – Олий суд | Effect.uz