Самарқанд шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг директори фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга киритиш эвазига 400 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мактаб директори Н.А. ашёвий далиллар билан ушланган.
Расмий маълумотга кўра, у фуқаро Қ.М.дан ишга қабул қилиш эвазига 400 доллар олган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




