Жамият

Бекободдаги саноат корхонасига 1.5 млрддан зиёд жарима солинди

Akmal Eshonxonov12 кўришлар
Бекободдаги саноат корхонасига 1.5 млрддан зиёд жарима солинди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси экополицияси томонидан ўтказилган ўрганиш ишлари давомидан Бекобод шаҳридаги "М.К." корхонаси ҳавони ифлослантириб келгани аниқланди ва 1 миллиард 630 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди.

Ўрганиш ишларида корхонанинг икки бўлинмасида атмосферага чиқарилаётган чиқиндилар белгиланган меъёрдан ортиқлиги аниқланди. Электрда пўлат эритиш бўлинмасида ноорганик чанг меъёрдан 2,4 баравар, олтингугурт диоксиди 1 533 баравар, углерод диоксиди эса 20 баравар чиқарилаётгани лаборатория таҳлиллари билан тасдиқланган.

Шу билан бирга, чанг-газ тозалаш ускуналарининг самарали ишламаётгани, натижада ифлослантирувчи моддаларнинг бир қисми тўғридан тўғри атмосферага чиқиб кетаётгани аниқланган. Ферроқотишмалар ишлаб чиқариш бўлинмасида эса ноорганик чанг миқдори белгиланган меъёрдан 24,9 баравар, азот диоксиди 2,12 баравар, углерод оксиди эса 23,3 бараварга кўп деб топилган.

Корхонага атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун қонунчилик талаблари асосида қўшимча ҳисоб-китоб қилиниб, 1 миллиард 630 миллион 419 сўм компенсация тўлови белгиланган.

Шунингдек, корхонага чанг-газ тозалаш ускуналари филтрларини тўлиқ алмаштириш, уларнинг самарадорлигини камида 95 фоизга етказиш, лаборатория назоратини кучайтириш ҳамда асосий ифлослантирувчи манбаларга автоматик мониторинг стансияларини ўрнатиш каби мажбуриятлар юклатилган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Бекободдаги саноат корхонасига 1.5 млрддан зиёд жарима солинди | Effect.uz