Коррупсияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2024-йил июл ойида Фарғона вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотларида овқатланишни ташкил этиш жараёнида қатор қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган эди.
Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчини танлашда давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилгани маълум қилинган.

Лекин бу борада на вилоят ҳокими на вилоят прокурори тегишли тартибда масалани назоратга олмаган. Чунки, шундан кейин ҳам «Гарден Цатеринг Траде» МЧЖ фаолиятини давом эттираверган.

Шундан сўнг, мазкур ҳолатлар билан боғлиқ 100 нафардан ортиқ боланинг оммавий заҳарланиши содир бўлган. Кейинчалик эса қўзғатилган жиноят ишида суд ҳукми чиқди.
Кассация инстансияси ҳукми билан Фурқат туман судининг 2026-йил 21-сентябрдаги ҳукмининг «Гарден Цатеринг Траде» МЧЖ раҳбари Шавкат Турдиалиев ва жамият технологи Расулжон Алимовга оид қисми бекор қилиниб, уларга нисбатан янги айблов чиқарилди.
Унга кўра, МЧЖ раҳбарига 4 йил, жамият технологига эса 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.




