Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Паяриқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видео тарқалди. Ҳодиса 2026-йил 20-ноябр куни соат 16:30 атрофида «Алиобод» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда содир бўлган.
Аниқланишича, Дамас ҳайдовчиси аҳоли яшаш жойида белгиланган тезлик меъёрига амал қилмасдан ҳаракатланган. Оқибатда у рул бошқарувини йўқотган ва автомобил пиёдалар ўтиш жойида ўнг томонга ағдарилган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Паяриқ тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳайдовчилардан белгиланган тезлик меъёрларига риоя қилиш, йўл ҳаракати қоидаларини бузмаслик ва ҳаракат давомида пиёдаларга нисбатан ҳушёр бўлиш сўралди.




