Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида болалар тақдири ва Самарқандда кўтарилган масалалар ҳақида фикр билдирди.
Унинг таъкидлашича, форумда болаларнинг тақдирига оид масалалар кўпчиликни жиддий ўйлантираётганини ҳис қилган.

«Париж тинчлик форумида кўпчиликни болалар тақдири ва Самарқандда биз кўтарган масалалар чиндан ўйлантираётганини ҳис қилдим», — деди Саида Мирзиёева.

У тинчлик тушунчасини фақат уруш ва можароларнинг йўқлиги билан чеклаб бўлмаслигини, бу аввало болаларнинг хотиржам ҳаёти ва келажакка ишончи билан боғлиқ эканини таъкидлади.

«Аслида, тинчлик дегани — ҳар бир боланинг қаерда ва қандай оилада туғилганига қарамай, хотиржам ўқиши, бехавотир улғайиши ва ўз келажагига ишонишидир», — деди у.

Саида Мирзиёеванинг фикрича, боланинг қаерда туғилгани ёки қандай оилада улғайиши унинг хавфсиз ва муносиб ҳаёт кечириш ҳуқуқини белгиламаслиги керак.





