Ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг шахсий маълумотлари тарқалгани ҳақидаги хабарлар ортидан Ички ишлар вазирлиги текширув бошланганини маълум қилди. Гап аввал «Сафе Роад» номи билан фаолият юритган САФЕ Сервице платформасига алоқадор маълумотлар ҳақида бормоқда.
Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ижтимоий тармоқларда «АУТОДОЦ» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган ва операторлиги амалга ошириладиган САФЕ Сервице платформасига алоқадор шахсга доир маълумотлар ошкор бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Айни пайтда ушбу хабарларнинг ҳаққонийлиги, маълумотлар қайси манбадан келиб чиққани ва қандай тарқалгани ўрганилмоқда.
Текширув ишлари Давлат хавфсизлик хизмати ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» давлат муассасаси, Ички ишлар вазирлиги ва «АУТОДОЦ» МЧЖ масъуллари ҳамкорлигида олиб борилмоқда.
Шунингдек, САФЕ Сервице ҳамда бошқа тегишли ахборот тизимлари ва электрон платформаларда шахсга доир маълумотларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ ҳолатлар бор-йўқлиги аниқланмоқда.
ИИВ маълум қилишича, ўрганишлар якунлари бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан қўшимча расмий ахборот берилади. Агар тарқалаётган хабарлар тасдиқланмаса, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва манбалари ҳам маълум қилинади.




