Ўзбекистон

Фарғонада болалар заҳарланиши: суд ҳукмига изоҳ берилди

Akmal Eshonxonov26 кўришлар
Фарғонада болалар заҳарланиши: суд ҳукмига изоҳ берилди

Фарғонада 100 нафардан ортиқ боланинг оммавий заҳарланиши билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд ҳукмига расмий изоҳ берилди. Судланувчилар айбли деб топилиб, уларга тегишли жазолар тайинланган.

Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судида кўриб чиқилган иш бўйича «Гарден цатеринг траде» МЧЖ раҳбари, технологи, директори ва ҳисобчиси 2026-йил 21-сентябрдаги ҳукм билан айбли деб топилган.

Суд жазо тайинлашда уларнинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, муқаддам судланмагани, жабрланувчиларга етказилган зарар тўлиқ қоплангани ҳамда жабрланувчиларнинг қонуний вакиллари томонидан даъволар мавжуд эмаслиги билдирилганини инобатга олган.

Шунингдек, судланувчилар тадбиркорлик субекти ҳисоблангани сабабли уларга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси тайинланмаган.

Айни пайтда суд ҳукми устидан шикоят келиб тушмаган. Бироқ норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Фарғона вилоят судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят, шунингдек, протест келтириш ҳуқуқига эга.

Суднинг расмий изоҳида судланувчиларга тайинланган жазонинг аниқ тури ва муддати келтирилмаган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Фарғонада болалар заҳарланиши: суд ҳукмига изоҳ берилди | Effect.uz