Ўзбекистон

Фарғонада 15-қаватдан тушиб кетган 24 ёшли йигит ҳалок бўлди

Akmal Eshonxonov54 кўришлар
Фарғонада 15-қаватдан тушиб кетган 24 ёшли йигит ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, у ўзини ташлаб юборган. Йигит аввал руҳий саломатлик марказида бир неча марта даволанган. Ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда.

Фарғона шаҳрида 24 ёшли йигит кўп қаватли уйнинг 15-қаватидан тушиб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «Миллар» дастури Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга таяниб хабар берди.

Ҳодиса 26 октабр куни соат 18:30 атрофида содир бўлган. 2002 йилда туғилган фуқаро «Шакарқишлоқ» МФЙнинг Тарона кўчасидаги кўп қаватли уйнинг 15-қаватидан тушиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, у ўзини ташлаб юборган.

Маълум бўлишича, йигит шизофрения касаллиги сабабли Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Фарғона вилояти филиалида бир неча марта даволанган.

Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Айни пайтда Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан воқеа сабабларини аниқлашга қаратилган терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Фарғонада 15-қаватдан тушиб кетган 24 ёшли йигит ҳалок бўлди | Effect.uz