Кадастрлар палатаси раисининг ўринбосари, палатада раиснинг вақтинча вазифасини бажарувчи Бекзоджон Каримов ишдан бўшатилган. У бу лавозимда атиги 3 ой фаолият олиб борди, Каримов 6-август куни бошқа ишга ўтган Моҳир Валиев ўрнида иш бошлаганди.
Эффецт.уз манбаси томонидан тақдим этган маълумотга кўра, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси Кадастр агентлиги директори Садриддин Турдиев томонидан имзоланган буйруққа кўра, Бекзод Каримов билан меҳнат шартномаси тарафларнинг ўзаро келишувига кўра 29-октябрдан бекор қилинган.

Буйруқда асос сифатида Меҳнат кодексининг 157-моддаси ҳамда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги қўшимча келишув кўрсатилган.
Аввалроқ Бекзод Каримов Тошкент тумани Қизғалдоқ МФЙ фуқароларининг мурожаати бўйича сайёр қабул ўтказган ва кўтарилган масалани беш иш куни ичида жойига чиққан ҳолда ўрганишга ваъда берган эди. Ушбу ҳолат юзасидан ЭФФЕЦТ.УЗ томонидан материал тайёрланган эди.




