Сиёсат

Демографик салоҳиятни қудратли интеллектуал кучга айлантиришда энг самарали йўл — сифатли, замонавий таълим ва тарбиядир – Шерзод Асадов Марказий Осиё халқаро таълим форумида Президент мурожаатини ўқиб эшиттирди

Akmal Eshonxonov8 кўришлар
Демографик салоҳиятни қудратли интеллектуал кучга айлантиришда энг самарали йўл — сифатли, замонавий таълим ва тарбиядир – Шерзод Асадов Марказий Осиё халқаро таълим форумида Президент мурожаатини ўқиб эшиттирди

Тошкентда бошланган Марказий Осиё халқаро таълим форумида Президент Шавкат Мирзиёевнинг анжуман иштирокчиларига мурожаати ўқиб эшиттирилди. Мурожаатни Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди.

Форумда 40 дан ортиқ давлат вакиллари, жумладан, таълим ва фан вазирлари, 500 га яқин маҳаллий ва хорижий олийгоҳ раҳбарлари ҳамда 1000 дан зиёд эксперт иштирок этмоқда.

Президент мурожаатида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва шериклик мустаҳкамланаётгани таъкидланди. Қарийб 85 миллион аҳолига эга минтақанинг энг катта бойлиги билимга интилаётган ёш авлод экани қайд этилди.

«Ана шу улкан демографик салоҳиятни қудратли интеллектуал кучга айлантиришда энг самарали йўл — сифатли, замонавий таълим ва тарбиядир», — дейилади мурожаатда.

Шунингдек, таълим ислоҳотлари, ўқитувчи ва мураббийлар ролини ошириш, мактаб, техникум, университет ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Президент сунъий интеллект ва замонавий муҳандислик йўналишларини ривожлантириш, университетлар ўртасида қўшма дастур ва тадқиқотларни кўпайтириш, талабалар ҳамда олимлар алмашинувини қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.

Давлат раҳбари Марказий Осиёни илм-маърифат, юқори технологиялар ва инновациялар бирлашган умумий интеллектуал маконга айлантириш йўлида форум доирасида амалий таклифлар илгари сурилишига ишонч билдирди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Демографик салоҳиятни қудратли интеллектуал кучга айлантиришда энг самарали йўл — сифатли, замонавий таълим ва тарбиядир – Шерзод Асадов Марказий Осиё халқаро таълим форумида Президент мурожаатини ўқиб эшиттирди | Effect.uz