Жаҳон

Россиянинг машҳур телекўрсатуви Бухоро ва Хивада суратга олинади

Akmal Eshonxonov20 кўришлар
Россиянинг машҳур телекўрсатуви Бухоро ва Хивада суратга олинади

Россиянинг «Первый канал» телеканалида эфирга узатиладиган «Повара на колёсах» гастрономик кўрсатувининг янги сони Бухоро ва Хива шаҳарларида суратга олинади.

Ўзбекистон Туризм қўмитаси кўмагида ташкил этилаётган лойиҳада миллий таомлар, кўп асрлик ошпазлик анъаналари ва тарихий шаҳарларнинг маданий мероси намойиш этилади.

Маълумотларга кўра, дастур аудиторияси қарийб 18 миллион томошабинни ташкил этади.

Лойиҳа орқали Бухоро ва Хиванинг туристик салоҳиятини Россия аудиториясига танитиш, шунингдек, Ўзбекистонга гастрономик саёҳатларга қизиқишни ошириш кўзда тутилган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Россиянинг машҳур телекўрсатуви Бухоро ва Хивада суратга олинади | Effect.uz