Жаҳон

Ўзбекистон ва ГГГИ яшил инвестициялар ҳамда углерод лойиҳалари бўйича ҳамкорликни кучайтирмоқда

Akmal Eshonxonov9 кўришлар
Ўзбекистон ва ГГГИ яшил инвестициялар ҳамда углерод лойиҳалари бўйича ҳамкорликни кучайтирмоқда

БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича ЦОП31 конференсияси доирасида Анталия шаҳрида Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Глобал Греен Гровтҳ Институте (ГГГИ) ижрочи директори Сан-Хёп Ким билан учрашди.

Унда яшил инвестицияларни жалб қилиш, иқлим лойиҳаларини молиялаштириш ва Париж битимининг 6-моддаси доирасида углерод бирликлари савдосини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар 2024–2028-йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури доирасида барқарор ўрмон хўжалиги, иқлимга мослашувчан қишлоқ хўжалиги ва яшил қурилиш бўйича қўшма инвестиция лойиҳаларини шакллантиришни кўриб чиқди.

Учрашувда Орол денгизининг қуриб қолган тубида барпо этилган 2 миллион гектардан ортиқ ҳимоя ўрмонзорларининг углеродни ютиш салоҳиятидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Бу орқали Париж битимининг 6-моддаси механизмлари асосида қўшимча молиялаштириш маблағларини жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, сунъий йўлдош маълумотлари ва сунъий интеллект асосида мониторинг тизимини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон ва Корея ўртасида илк углерод битимини тузиш ҳамда кореялик харидорларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида 2027-йил биринчи чораги охирига қадар устувор инвестиция лойиҳалари рўйхатини шакллантириш ва ўрмон углерод бирликлари бўйича дастлабки битимни тайёрлаш юзасидан ҳаракатлар режасини келишиб олиш таклиф этилди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистон ва ГГГИ яшил инвестициялар ҳамда углерод лойиҳалари бўйича ҳамкорликни кучайтирмоқда | Effect.uz