Жаҳон

Қирғизистонда президентлик сайловида 11 нафар даъвогар иштирок этмоқчи

Akmal Eshonxonov34 кўришлар
Қирғизистонда президентлик сайловида 11 нафар даъвогар иштирок этмоқчи

Қирғизистонда президентлик сайловига номзод кўрсатиш босқичи якунланди. Дастлабки маълумотларга кўра, давлат раҳбари лавозими учун 11 киши ўз номзодини илгари сурган. Улар орасида амалдаги президент Садир Жапаров, собиқ депутатлар, давлат органлари собиқ раҳбарлари ва тадбиркорлар бор.

Барча даъвогарлар сайловда мустақил номзод сифатида иштирок этмоқда. Рўйхатдан 10 нафар эркак ва бир нафар аёл — ҳуқуқшунос Клара Сооронқулова ўрин олган.

Ҳозирча уларнинг ҳеч бири расман номзод сифатида рўйхатга олинмаган. Бунинг учун 7-декабрга қадар камида 30 минг сайловчининг электрон имзосини тўплаш талаб этилади.

Номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжатлар 13-декабргача қабул қилинади. Марказий сайлов комиссияси жараённи 23-декабрга қадар якунлаши керак.

Қирғизистонда президентлик сайлови 2027-йил 27-январ куни бўлиб ўтади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Қирғизистонда президентлик сайловида 11 нафар даъвогар иштирок этмоқчи | Effect.uz