Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқаросини ўғирлаш ва ундан товламачилик йўли билан пул талаб қилишда айбланган тўрт нафар шахс 5,5 йилдан 6 йилгача озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда 78.ру хабар берди.
Судлар қўшма матбуот хизмати маълумотига кўра, воқеа 2025-йил март ойида содир бўлган. Гуруҳ аъзолари ўзбекистонлик эркакни мажбуран машинага ўтқазиб, ундан 200 минг рубл талаб қилган. Пул бермаса, бурнини синдириш билан қўрқитишган.
Судда айбланувчилар ўз айбини тан олмаган. Бироқ суд уларнинг барчасига 5,5 йилдан 6 йилгача юқори хавфсизлик колониясида жазо ўташни белгилаган.




