Бугун, 14-сентябр куни Санжар Каримовнинг апелляция инстансия судининг навбатдаги суд тафтиши бўлиб ўтди. “Реал Санжик”нинг ҳимоячилари АҚШдан келтирилган стенограммани (ёзиб олинган аудио) тақдим этди. Бу ҳақда ЭФФЕCТ.УЗ журналисти маълум қилди.
Суд жараёни қўшимча далилларни кўриб чиқиш билан бошланди. Мазкур мажлисга махсус ИТ мутахассиси ҳам жалб қилинди. 2025-йил 23-ноябр кунги аудио қайдни эшитиш жараёнида, айбланувчи Санжар Каримов ва жабрланувчи мақомидаги Феруза Раҳматуллаеванинг ўзаро суҳбати акс этган.

Овозли қайдда келтирилишича, Феруза Раҳматуллаевага Санжар Каримов эмас, балки ўзининг оилавий дўсти бўлган Санжар Алимов таҳдид қилган ва Раҳматуллаева бу ҳақда айтганида кенг омма Санжар Алимовни Санжар Каримов деб тушунган.

Суд жараёнида Феруза Раҳматуллаеванинг ҳам сўзи тингланди. У стенограммада келтирилган фактлар ёлғон эканлигини, фақатгина босим остидагина Каримовга яхши гапирганини қайд этди.
Санжар Алимов Ким?
Таҳририятга келиб тушган маълумотларга кўра, Шаҳзод Рисматовнинг яқин таниши, тутинган акаси Санжар Алимов Содиқжонович ИИБнинг нафақадаги ходими. У 2023-йилда Тошкент шаҳар Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси жиноятларни аниқлаш йўналишидаги бўлинмалар коррупсия ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили подполковник. Ҳозирда нафақага чиққан.&нбсп;Кейинги суд мажлисига ушбу собиқ ИИБ ходими ҳам чақирилиши кутилмоқда.
Воқеа қандай бўлганди?
“Санжик” номи билан танилган тадбиркор ва блогер Санжар Каримов жорий йилнинг май ойида Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди ҳукми билан Жиноят кодексининг 112-моддаси 1-қисми (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш), 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) ҳамда 273-моддаси 2-қисми (гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва ўтказиш билан боғлиқ жиноятларда)назарда тутилган қилмишларни содир этганликда айбдор деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.

Мазкур ҳукм устидан берилган апелляция шикояти асосида жорий йилнинг 29-июн куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Санжар Каримовга оид жиноят ишини апелляция тартибида кўриш бошланди. Мазкур суд ишида Каримовни 10 нафар адвокат ўз ҳимоясига олган. Суд мажлиси раислик қилувчи судя Абдуллажон Муҳиддинов, маърузачи судя Умидбек Мусаев ҳамда судлов ҳайъати аъзоси Анвар Дусмуродов таркибида ўтмоқда.

Судя Абдуллажон Муҳиддинов раислигидаги судлов ҳайъати кейинги суд жараёни жорий йилнинг 18-сентябрга қолдирди. “Реал Санжик”нинг суд жараёнларини батафсил ЭФФЕCТ.УЗъда кузатиб боринг.




