Жамият

Қурувчи фуқаро маблағини жалб қилса, 70 фоизлик банк кредити мажбурий бўлади

Akmal Eshonxonov22 кўришлар
Қурувчи фуқаро маблағини жалб қилса, 70 фоизлик банк кредити мажбурий бўлади

«Кўп квартирали уйларни ва бошқа кўчмас мулк обектларини улуш киритиш асосида қуриш тўғрисида»ги қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилди. Бу ҳақда «Миллий тикланиш» демократик партияси етакчиси Алишер Қодиров маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, агар қурувчи компания қурилишга ҳеч бўлмаганда бир нафар фуқаронинг маблағини жалб қилса, у ҳолда қурилиш лойиҳаси учун камида 70 фоиз миқдорида банк кредити жалб қилиши шарт бўлади.

Агар қурувчи обектни 100 фоиз ўз маблағи ҳисобидан қурса, бундай мажбурият юзага келмайди. Қайд этилишича, лойиҳанинг 70 фоизини ташкил этувчи кредит маблағи банк назорати механизми сифатида қаралмоқда.

Шунингдек, қурувчи компания қурилишни якунига етказа олмаган тақдирда, банк лойиҳани бошқа қурувчига ўтказиш ваколатига эга бўлади.

Яъни, янги тартибнинг асосий мақсади — фуқаролар маблағини ҳимоя қилиш ва қурувчининг қурилишни охирига етказишини молиявий механизм орқали кафолатлашдан иборат.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Қурувчи фуқаро маблағини жалб қилса, 70 фоизлик банк кредити мажбурий бўлади | Effect.uz