Ўзбекистонда қиммат иПҳоне телефонлари қўшимча текширув учун ушлаб турилиши мумкин. 6-ноябрдан бошлаб хориждан олиб кирилаётган смартфонлар ва уларнинг ИМЕИ-кодларини рўйхатдан ўтказиш назорати кучайтирилган.
Маълумотларга кўра, нархи 1 минг доллардан юқори бўлган иПҳоне ва бошқа смартфонлар қўшимча экспертиза учун 30 кунгача ушлаб турилиши мумкин. Бу чоралар ИМЕИ-кодларни қалбакилаштириш, бошқа қурилмалар идентификаторларидан фойдаланиш ва телефонларни ноқонуний олиб кириш ҳолатларига қарши курашиш билан изоҳланмоқда.
Қайд этилишича, 2026-йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ўзбекистонга расман 4 миллионта мобил қурилма импорт қилинган. Бунинг натижасида бюджетга 1,6 триллион сўм божхона тўловлари тушган. Шу билан бирга, барча иПҳоне телефонлари мажбурий равишда 30 кунга олиб қўйилиши ҳақидаги маълумот ҳозирча расмий ҳужжат билан тасдиқланмаган.
Ушбу хабарлар фонида Тошкентдаги «Малика» савдо мажмуасида иПҳоне нархлари 150–200 долларгача қимматлашгани айтилмоқда.
Четдан келган иПҳонеълар қўшимча текширувдан ўтказилади
Akmal Eshonxonov35 кўришлар

Улашиш:
Ўхшаш янгиликлар

Жамият
Ўзбекистонда йўл қоидабузарликлари бўйича маъмурий ишларни юритиш тартиби ўзгаради
1 соат олдин31

Жамият
Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобил жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин
1 соат олдин12

Жамият
Самарқандда мактаб ва боғчаларга кўмир етказиб берган корхонанинг 60 тонналик тарозиси текширувдан ўтказилмаганлиги маълум бўлди
1 соат олдин34

Жамият
Сурхондарёда 277 та сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси ёқиб юборилди
2 соат олдин32