Жамият

Самарқандда мактаб ва боғчаларга кўмир етказиб берган корхонанинг 60 тонналик тарозиси текширувдан ўтказилмаганлиги маълум бўлди

Akmal Eshonxonov28 кўришлар
Самарқандда мактаб ва боғчаларга кўмир етказиб берган корхонанинг 60 тонналик тарозиси текширувдан ўтказилмаганлиги маълум бўлди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига қишки мавсум учун кўмир етказиб беришда фойдаланилган 60 тонналик автомобил тарозиси метрологик текширувдан ўтказилмагани аниқланди.

Маълум бўлишича, бу ҳолат фуқаро мурожаати асосида Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспексиясининг Самарқанд вилояти бўлими томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида аниқланган.

Ўрганишлар «Д.С» оилавий корхонасида олиб борилган. Корхона мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига қишки мавсум учун кўмир етказиб беришда мазкур тарозидан фойдаланган.

Амалдаги талабларга кўра, ўлчаш воситалари белгиланган тартибда метрологик текширувдан ўтказилган бўлиши лозим.

Назорат тадбири давомида аниқланган қонунбузилиши юзасидан корхона раҳбарига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга юборилган.

Пастдарғом туман суди корхона раҳбарига нисбатан маъмурий жарима тайинлаган. Мазкур ҳолат эса мактаб ва боғчалар учун етказиб берилаётган кўмирнинг миқдори қандай ўлчангани ва ҳисоб-китоблар қанчалик аниқ амалга оширилгани ҳақида саволларни ҳам юзага келтиради.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Самарқандда мактаб ва боғчаларга кўмир етказиб берган корхонанинг 60 тонналик тарозиси текширувдан ўтказилмаганлиги маълум бўлди | Effect.uz