Жамият

«Капиталбанк»даги АБЦД можароси: Ногиронлиги бор ходимлар ва аёллар босим остидами?

Akmal Eshonxonov5 кўришлар
«Капиталбанк»даги АБЦД можароси: Ногиронлиги бор ходимлар ва аёллар босим остидами?

Эффецт.уз таҳририятига Ўзбекистондаги йирик тижорат банкларидан бири — «Капиталбанк» ходимлари томонидан мурожаат келиб тушди. Кўп йиллардан буён банк тизимида ҳалол ва садоқат билан меҳнат қилиб келаётган ходимларнинг таъкидлашича, банк раҳбарияти томонидан жорий этилган ва қонунчиликда кўзда тутилмаган АБЦД баҳолаш тизими аслида ходимларнинг маошини қисқартириш, уларга маънавий-руҳий босим ўтказиш ҳамда уларни ишдан сиқиб чиқариш қуролига айланган.

Мурожаат қилган ходимлардан бири — Сергели филиали бош бухгалтери ўринбосари 27 йиллик банк стажига эга Умида Маҳмудовна ҳамда Ички аудит департаменти катта аудитори ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган Нигина Ибрагимоваларнинг билдиришича, банк раҳбарияти 2025-йил октябр ойидаги расмий хабарномаларида «Бу тест ИҚ-тест ҳам, имтиҳон ҳам эмас, «Д» тоифаси эса ҳукм эмас, балки ўсиш нуқтаси» деб ходимларни тинчлантирган бўлсада, амалда вазият мутлақо бошқача тус олган.


Ходимларга «АБЦД» тести ва ўз-ўзини баҳолаш 2025-йил 27–29-октябр кунлари топширитилган бўлишига қарамай, банкнинг «Ходимларни баҳолаш ва тоифалаш тўғрисида»ги янги Низоми 2025-йил 4-ноябрда тасдиқланган ҳамда қонунчиликка зид равишда орқага қайтувчи куч билан қўлланилган. Инглиз тилидан таржима қилинганда «Ауцайдер» қолоқ, бегона деган маънони англатувчи «Д» тоифасига туширилган ходимларнинг йиллар давомида олиб келган миллионлаб сўмлик индивидуал устамалари ва бонуслари бир кунда бекор қилинган. Ваҳоланки, Республика касаба уюшмаси берган расмий хулосада Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида «АБЦД» деган тест умуман мавжуд эмаслиги ва банкнинг ушбу хатти-ҳаракати ноқонуний эканлиги очиқ-ойдин таъкидланган.


Банкда фаолият юритаётган ушбу аёллар нафақат молиявий, балки оғир маънавий-руҳий зарбаларга ҳам дуч келишган. Банк маслаҳатчиси О.Лйндина ҳамда бошқа мутасаддиларнинг таҳдидли ва камситувчи муомалаларидан сўнг ходимларнинг соғлиғи кескин ёмонлашиб, иш жойининг ўзига бир неча бор тиббий тез ёрдам чақирилганлиги, натижада ходимларда оғир гипертония, юрак етишмовчилиги ва гипертоник криз касалликлари орттириб олинганлиги ҳам маълум қилинди. Бундан ташқари, ИИ гуруҳ ногиронлиги бор, умуртқасида оғир операцияга тайёргарлик кўраётган ходим Нигина Ибрагимованинг расмий меҳнатга лаёқацизлик варақалари банк раҳбарияти томонидан инкор этилган.

Энг ачинарлиси, банк вакиллари ходимларнинг яшаш манзилидаги маҳалла фуқаролар йиғинларига бориб, уларнинг ким билан яшаши, уйига кимлар келиб-кетиши ва ахлоқий қиёфаси бўйича суриштирувлар ўтказишгани айтилди, ваҳоланки бу ЎзР Конституциясининг 31-моддаси (Шахсий ҳаёт дахлсизлиги) ҳамда Меҳнат кодексининг 176-моддасини очиқдан-очиқ топташдир.

Адолат излаб Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига мурожаат қилган ходимлар у ерда ҳам кутилмаган тўсиқларга дуч келишган. Ходимларнинг соғлиғи оғирлашиб, касаллик варақасида экани ҳақида суд ва банк огоҳлантирилишига қарамай, суд мажлислари даъвогарлар ҳамда уларнинг адвокатлари иштирокисиз шошилинч равишда ўтказилгани ва даъволар рад этилгани билдирилди. Шунингдек, судда давлатнинг расмий мй.гов.уз портали орқали берилган электрон меҳнатга лаёқацизлик варақалари эътиборсиз қолдирилиб, банкнинг ички қоғоз журналлари устун қўйилгани таъкидланди.

Ёлғиз она, ногиронлиги бўлган ҳамда 20–30 йиллик стажга эга аёлларга нисбатан қилинаётган бу каби ҳаракатлар шунчаки меҳнат низосими ёки хорижлик экспатлар томонидан маҳаллий ходимларни камситиш ҳолатими? Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 4-моддасида меҳнат соҳасида ҳар қандай камситиш қатъиян тақиқланиши белгилаб қўйилган. Бўлиб ўтаётган ушбу ҳолат бўйича Олий судялар кенгаши, Бош прокуратура ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан ҳуқуқий баҳо беришини сўраб қоламиз.

Эффецт.уз таҳририяти журналистик суриштирув холислигини таъминлаш мақсадида иккинчи тараф "Капиталбанк" раҳбарияти ҳамда масъул шахсларининг позициясини ёритишга тайёр ва улардан расмий муносабат кутиб қолади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

«Капиталбанк»даги АБЦД можароси: Ногиронлиги бор ходимлар ва аёллар босим остидами? | Effect.uz