Жаҳон

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринганлар қўлга олинди

Akmal Eshonxonov28 кўришлар
Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринганлар қўлга олинди

Маълум қилинишича, қўлга олинганлар терроризмни тарғиб қилиш ва диний адоват қўзғатишда ҳам гумонланмоқда.

2026-йил 30-октябр куни Қозоғистоннинг Атирау вилоятида Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари экстремистик гуруҳ тузиш, унга раҳбарлик қилиш ва унинг фаолиятида иштирок этишда гумонланган 10 нафар шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, гуруҳ аъзолари мамлакатнинг ғарбий ҳудудида конституциявий тузум асосларини зўравонлик йўли билан ўзгартиришни мақсад қилган.

Гумонланувчиларнинг яшаш жойларида ўтказилган тинтувлар давомида ўқотар қуроллар, гиёҳвандлик моддалари, диний атрибутика, адабиётлар ва бошқа ашёвий далиллар мусодара қилинган.

Шунингдек, Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари гуруҳ иштирокчилари ташкил этгани айтилган болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган учта яширин таълим маркази фаолиятига чек қўйган. Айрим гумонланувчилар аввал ҳам террорчилик ва умумий жиноятлар учун судланган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринганлар қўлга олинди | Effect.uz