ТИКАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси делегацияси Ўзбекистон Фермерлари кенгашига ташриф буюрди.
Делегация таркибида ТИКА Бош офисининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси Илҳан Айдин ҳам иштирок этди.
Ўзбекистон Фермерлари кенгаши раиси ўринбосари Зафар Мустафакулов ҳамда бошқа масъул вакиллар билан ўтказилган учрашувда 2027-йилда қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, балиқчилик ва озиқ-овқат хавфсизлиги йўналишларида амалга оширилиши мумкин бўлган ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида Туркия ва Ўзбекистон ўртасида аграр соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро билим ва тажриба алмашинувини кенгайтириш ҳамда қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар икки давлат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва истиқболли ҳамкорлик йўналишларини ривожлантиришга тайёр эканини билдирди.




