Ўзбекистон

Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасидан ўтиш вақти икки баравар қисқариши мумкин

Akmal Eshonxonov23 кўришлар
Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасидан ўтиш вақти икки баравар қисқариши мумкин

Ўзбекистон Қозоғистон ва Қирғизистон билан айрим чегара постларида “Оне Стоп”, яъни “битта тўхташ” тизимини жорий этиш бўйича музокара олиб бормоқда.

Тизимнинг уч модели кўриб чиқилмоқда. Биринчисида икки давлат божхоначилари битта бинода ишлайди. Иккинчисида улар алоҳида биноларда ишлайди: бири экспортни, иккинчиси импортни расмийлаштиради. Учинчисида эса бир давлат текширган юкни иккинчиси қайта кўрикдан ўтказмайди.

Декабргача Қирғизистон билан бешта ўтказиш пункти бўйича келишиш режалаштирилган: “Риштон”, “Водил”, “Оққия”, “Чашма” автомобил ва “Хонобод” темир йўл постлари.

Божхона қўмитаси ҳисобича, янги тизим чегарадан ўтиш вақтини икки баравар қисқартиради. Охирги уч йилда чегарадан ўтаётган юк машиналари 70 фоизга кўпайиб, кунига 5,1 мингдан ошган. 2030-йилгача бу кўдни камида 10,5 мингга етказиш мўлжалланган.

Бироқ бу фақат Ўзбекистоннинг хоҳишига боғлиқ эмас. Қўшнилар рози бўлмаса, юк машиналари чегарада аввалгидек икки марта тўхтайверади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасидан ўтиш вақти икки баравар қисқариши мумкин | Effect.uz