Ўзбекистон

Ўзбекистонда иш жойларида шаҳвоний шилқимлик тақиқланди

Akmal Eshonxonov21 кўришлар
Ўзбекистонда иш жойларида шаҳвоний шилқимлик тақиқланди

Ўзбекистонда иш берувчилар меҳнат жамоасида шаҳвоний шилқимликдан холи муҳитни таъминлаши шарт. Бу талаб Меҳнат кодексига киритилган янги ўзгартиришлар билан белгиланди.

13-ноябр куни Президент томонидан имзоланган қонунга кўра, шахснинг хоҳиш-иродасига зид равишда, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи шаҳвоний хусусиятдаги ҳаракатлар шилқимлик деб баҳоланади.

Бундай ҳаракатларга ходимнинг ташқи кўриниши ёки қоматини муҳокама қилиш, турли ишоралар қилиш, тегиниш ва шаҳвоний мазмундаги мурожаатлар киради.

Қонунчилик палатаси ҳужжатни 7-июл куни қабул қилган, Сенат эса 2-октябрда маъқуллаган. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистонда иш жойларида шаҳвоний шилқимлик тақиқланди | Effect.uz