Ўзбекистон

Ўзбекистонда 9 ойда 18 мингдан ортиқ шахс озодликдан маҳрум қилинди

Akmal Eshonxonov18 кўришлар
Ўзбекистонда 9 ойда 18 мингдан ортиқ шахс озодликдан маҳрум қилинди

2026-йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда жиноят ишлари бўйича судлар 78 минг 739 нафар шахсга нисбатан 64 минг 902 та жиноят ишини кўриб чиқди. Бу ҳақда Олий суд маълумот берди.

Ҳисобот даврида 57 минг 376 нафар шахс судланган. Уларнинг 18 минг 26 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 38 минг 737 нафарига эса бошқа турдаги жазолар тайинланган.

Шунингдек, 385 нафар шахс, жумладан, 161 нафар қатағон қурбони оқланиб, реабилитация қилинган. Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлангани сабабли 6 минг 377 нафар шахс суд залида қамоқдан озод этилган.

Судлар 13 минг 938 нафар шахсга нисбатан тергов органлари томонидан асоссиз қўйилган айблов моддаларини чиқариб ташлаган ёки қайта малакалаган.

Бундан ташқари, 26 минг 794 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган, 8 минг 761 нафарининг жазоси енгилроғига алмаштирилган.

Кўриб чиқилган жиноят ишларининг асосий қисмини фирибгарлик, ўғрилик, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳамда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар ташкил этган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистонда 9 ойда 18 мингдан ортиқ шахс озодликдан маҳрум қилинди | Effect.uz