Ўзбекистон

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида қайси соҳаларда муаммолар борлиги маълум қилинди

Akmal Eshonxonov7 кўришлар
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида қайси соҳаларда муаммолар борлиги маълум қилинди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига 2026-йилнинг 10 ойида жами 2 025 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг энг катта қисми экспорт ва савдо, импорт ҳамда халқаро иқтисодий ҳамкорлик билан боғлиқ бўлган.

Мурожаатларнинг 431 таси экспорт ва савдо, 254 таси импорт, 159 таси халқаро иқтисодий ҳамкорлик, 109 таси ҳудудий инвестициялар ва эркин иқтисодий зоналар, 102 таси эса тариф ва нотариф тартибга солиш масалаларига тааллуқли.

Шунингдек, мурожаатларнинг 664 таси Тошкент шаҳри, 181 таси Фарғона, 168 таси Тошкент вилояти ва 94 таси Наманган вилоятидан келиб тушган. 426 та мурожаат хорижий фуқаролар ҳиссасига тўғри келган.

Вазирлик маълумотига кўра, мурожаатларнинг 1 574 таси ижобий ҳал этилган, 402 таси бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилган. Рад этилган мурожаатлар мавжуд эмаслиги айтилди.

Бироқ рақамларга эътибор қаратилса, 2 025 та мурожаатдан 1 976 тасининг натижаси кўрсатилган. Қолган 49 та мурожаат қандай якунлангани эса брифингда аниқлаштирилмади.

Бу ҳақда Контент тайёрлаш марказида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ишларни бошқариш ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси Девонхона ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Севара Мамадалиева иштирокидаги брифингда маълум қилинди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида қайси соҳаларда муаммолар борлиги маълум қилинди | Effect.uz