Qorong‘i rejim
Жамият

Қаршидаги кўп қаватли уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаб, икки киши жароҳатланди

Akmal Eshonxonov26 кўришлар
Қаршидаги кўп қаватли уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаб, икки киши жароҳатланди

Қарши шаҳридаги кўп қаватли уй хонадонларидан бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида ёнғин юзага келди. Ҳодиса натижасида икки киши куйиш жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса 22-ноябр куни соат 00:28 да Ботош маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйнинг иккинчи қаватида содир бўлган.

Чақнашдан сўнг юзага келган ёнғин қутқарувчилар томонидан қисқа вақт ичида ўчирилган. Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро куйиш жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган. Вафот этганлар йўқ.

Айни вақтда масъул идоралар ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Қаршидаги кўп қаватли уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаб, икки киши жароҳатланди | Effect.uz