Qorong‘i rejim
Жамият

Чирчиқда фуқаронинг уйидан ноқонуний сақланган қурол ва пичоқлар топилди

Akmal Eshonxonov20 кўришлар
Чирчиқда фуқаронинг уйидан ноқонуний сақланган қурол ва пичоқлар топилди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаронинг хонадонидан қўлбола усулда ясалган ўқотар қурол, пневматик қурол ва тўртта ўткир тиғли пичоқ аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг учинчи босқичи доирасида аниқланган.

Чирчиқ шаҳридаги Маърифат маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйи кўздан кечирилганда, порох ёрдамида ўқ узишга мўлжалланган қўлбола қурол ҳамда Испанияда ишлаб чиқарилган «Шадов Минг» русумли, 5,5 калибрли пневматик қурол топилган.

Шунингдек, хонадондан турли кўринишдаги тўртта ўткир тиғли пичоқ аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Чирчиқда фуқаронинг уйидан ноқонуний сақланган қурол ва пичоқлар топилди | Effect.uz