Жаҳон

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга сафар қилмоқда?

Akmal Eshonxonov26 кўришлар
Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга сафар қилмоқда?

2026-йилнинг январ–октябр ойларида 6,5 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижий давлатларга сафар қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, хорижга сафар қилган ўзбекистонликлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 154,2 минг нафарга ошган.

Ҳисобот даврида энг кўп сафар Қирғизистонга амалга оширилган. Ушбу давлатга 2 миллион 983 минг 680 нафар фуқаро борган. Кейинги ўринларда Қозоғистон — 1 миллион 183 минг 775 нафар ва Тожикистон — 1 миллион 92 минг 184 нафар билан қайд этилган.

Шунингдек, ўзбекистонликлар Россияга 301 420 нафар, Туркияга 257 904 нафар, Саудия Арабистонига 253 789 нафар сафар қилган.

Энг кўп ташриф буюрилган ўнталикдан БАА (73 289 нафар), Хитой (64 809 нафар), Миср (50 463 нафар) ва Ветнам (38 276 нафар) ҳам ўрин олган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга сафар қилмоқда? | Effect.uz