Иқтисодиёт

Жоҳн Деере 9970 ва ЦП570 пахта териш машиналари солиштирилди: қайси бири унумдорроқ?

Akmal Eshonxonov9 кўришлар
Жоҳн Деере 9970 ва ЦП570 пахта териш машиналари солиштирилди: қайси бири унумдорроқ?

Пахта теримида фойдаланилаётган техникаларнинг иш унумдорлиги ва терим жараёнидаги самарадорлиги бўйича Жоҳн Деере 9970 ҳамда ЦП570 моделлари қиёсий таҳлил қилинди.

Таҳлилда машиналарнинг иш унумдорлиги, терим самарадорлиги, пахтани тушириш, ташиш ва сақлаш жараёнлари асосий мезон сифатида олинган.

Маълумотларга кўра, 9970 пахта териш машинаси соатига ўртача 1 гектар майдонни териши мумкин. ЦП570да бу кўрсаткич 2 гектарни ташкил этади.

10 соатлик иш куни ҳисобида 9970 машинаси 10 гектар майдондан тахминан 25 тонна пахта терса, ЦП570 20 гектардан 50 тоннагача пахта териши кўрсатилган. Икки машина учун ҳам таққослашда майдоннинг ўртача ҳосилдорлиги 2,5 тонна/гектар деб олинган.

Шунингдек, 30 кунлик оптимал терим даврида 9970 модели 300 гектар майдондан 750 тонна, ЦП570 эса 600 гектардан 1500 тонна пахта териши мумкинлиги келтирилган. Ҳужжатда ЦП570 бир хил вақт ичида 9970га нисбатан майдонни икки баробар тезроқ териш имкониятига эга экани қайд этилган.

Терим мосламалари бўйича ҳам фарқ мавжуд. 9970 моделида жами 1728 та шпиндел бўлса, ЦП570да бу кўрсаткич 2240 тани ташкил этади. Таҳлилда ЦП570нинг терим салоҳияти юқори ва йўқотишлар минимал даражада экани таъкидланган.

Пахтани тушириш жараёнида ҳам икки модел ўртасида фарқ бор. 9970да сават тўлганда машина тўхтатилиб, пахтани тушириш талаб этилади. Ҳужжатда ҳар бир бундай тўхташ камида 15–20 дақиқа давом этиши қайд этилган. ЦП570да эса пахта рулонлари терим жараёнида шакллантирилиб, машина ҳаракатини тўхтатмасдан туширилади.

Логистика ва сақлаш нуқтаи назаридан ҳам ЦП570нинг устун жиҳатлари келтирилган. 9970 билан ишлашда ҳар бир пахта териш машинаси учун 4–6 нафаргача ишчи кучи талаб қилиниши, ЦП570да эса 1 оператор ва 1 трактор ҳайдовчиси — жами 2 нафар ходим кўрсатилган.

Ҳужжатда ЦП570да шакллантирилган пахта рулонларини ташиш ва сақлаш жараёни ҳам ресурсларни тежаш имконини бериши қайд этилган.

Тақдим этилган таҳлилга кўра, ЦП570 иш унумдорлиги, терим ҳажми, тўхтовсиз ишлаш ва логистика жараёнларида 9970 моделидан юқори кўрсаткичларни намоён қилади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Жоҳн Деере 9970 ва ЦП570 пахта териш машиналари солиштирилди: қайси бири унумдорроқ? | Effect.uz