Иқтисодиёт

Ўзбекистон илк бор “Cосмопроф Бологна” халқаро кўргазмасида иштирок этди

Abror Eshonxonov27-март, 2026, 23:0098 кўришлар
Ўзбекистон илк бор “Cосмопроф Бологна” халқаро кўргазмасида иштирок этди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда “Пҳарм Сервиcе” ДМ ташаббуси билан 2026-йил 26–29-март кунлари Италиянинг Болоня шаҳрида ўтказилаётган Cосмопроф Бологна кўргазмасида Марказий Осиё давлатлари ичида Ўзбекистон илк бор миллий стенд билан иштирок этмоқда.

“Маде ин Узбекистан” стенди мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган косметика ва парфюмерия маҳсулотларини халқаро аудиторияга тақдим этмоқда.

Cосмопроф Бологна кўргазмаси гўзаллик саноати бўйича дунёдаги энг йирик халқаро Б2Б платформалардан бири ҳисобланади.

Ҳар йили унда 150 дан ортиқ мамлакатлардан иштирокчилар, 3 мингдан зиёд компания ва брендлар ҳамда 250 мингдан ортиқ соҳа мутахассислари қатнашади.

Cосмопроф Бологна глобал трендлар шаклланадиган, инновацион маҳсулотлар илк бор тақдим этиладиган ҳамда халқаро ҳамкорлик ва шартномалар йўлга қўйиладиган муҳим майдон сифатида эътироф этилган.

Кўргазма доирасида ишлаб чиқариш ва технологиялар (Cосмопаcк), парфюмерия ва косметика маҳсулотлари (Cосмо Перфумерй &амп; Cосметиcс), ҳамда профессионал гўзаллик хизматлари (Cосмо Ҳаир, Наил &амп; Беаутй Салон) каби асосий йўналишлар қамраб олинган.

Миллий стенд доирасида маҳаллий “Озwелл”, “Беун Cосметиcс” ва “Севен Сабер” брендлари ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда. Ушбу компаниялар томонидан ишлаб чиқарилаётган юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар халқаро бозор иштирокчилари томонидан катта қизиқиш билан қарши олинмоқда.

Мазкур иштирок мамлакатимиз косметика саноатининг ишлаб чиқариш ва илмий салоҳиятини намойиш этиш, экспорт имкониятларини кенгайтириш ва “Узбекистан” брендини халқаро майдонда мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистон илк бор “Cосмопроф Бологна” халқаро кўргазмасида иштирок этди | Effect.uz