1826–1828 йилларда қурилган тарихий казармаларни қайта тиклаш ва реставрасия қилиш ишлари якунлангач, мажмуа 2023-йилда қайта фойдаланишга топширилди. Тўлиқ қайта тиклаш жараёнида бинонинг тарихий қиёфаси ва асл қурилиш материаллари максимал даражада асраб қолинди. Бугунги кунда Рами кутубхонаси 36 000 м² ёпиқ майдон ва 4 200 кишилик ўриндиқ сиғимига эга бўлиб, Туркиянинг энг йирик ахборот марказларидан бири ҳисобланади. Мажмуа ҳудудида рақамли, ёшлар ва катталар кутубхоналари билан бир қаторда турли ихтисослашган бўлимлар ҳам муваффақиятли фаолият юритмоқда.
Кутубхона дизайнида экологик ечимлар марказий ўринни эгаллайди. 51 минг квадрат метрлик кўкаламзор ҳудудга эга мажмуа Европадаги «енг катта ёпиқ ландшафт майдонига эга кутубхона» мақомини эгаллаган. Ҳудуддаги 696 та дарахт, 99 минг туп бута, биологик ҳовуз ва қамишзорлар шаҳардаги биологик хилма-хилликни қўллаб-қувватлайди ҳамда маҳаллий микроиқлимни яхшилашга хизмат қилади. Бинонинг кенг том юзаларидан йиғиладиган ёмғир суви қайта ишланиб, кўкаламзорларни суғориш ва ҳожатхоналар учун йўналтирилади. Энергия сарфини камайтириш учун қуёш панеллари, кам энергия талаб қиладиган ускуналар, ЛЕД ёритиш ва ақлли сенсорлардан фойдаланилади. Шунингдек, чиқиндилар манба жойида сараланади, бир марталик пластиклардан фойдаланиш чекланади ва ички иш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилган.
Рами кутубхонаси «тирик кутубхона» консепсиясини илгари суриб, иқлим саводхонлигини оширишга қаратилган семинарлар ва экологик таълим дастурларини ўтказади. Мажмуанинг Махсус ресурсли маркази турли эҳтиёжли фойдаланувчилар учун тенг имкониятлар яратади. Шунингдек, мажмуанинг «Шифаҳане» (реставрасия) бўлимида ноёб қўлёзмалар ва босма манбалар қайта тикланиб, келажак авлодларга етказиш учун асраб қолинмоқда. Кутубхона 24/7 форматида фаолият юритади ва табиий офатлар вақтида аҳоли учун хавфсиз йиғилиш пункти вазифасини ҳам бажаради.
Мазкур кўп қиррали ташаббуслар туфайли Рами кутубхонаси Туркияда «Биоспҳере Сустаинабле Мусеум Цертифицате», «Зеро Васте Цертифицате» ва «Греен Энергй Цертифицате» сертификатларини қўлга киритган илк кутубхона бўлди. 2023-йилда очилганидан буён 8,2 миллиондан ортиқ ташриф буюрувчини қабул қилган мажмуанинг халқаро мукофотга сазовор бўлиши — замонавий кутубхоналар келажаги нафақат китоблар, балки инсон ва атроф-муҳит билан уйғунликда эканини яна бир бор исботлади.
Истанбулдаги Рами кутубхонаси дунёнинг энг яхши «яшил кутубхонаси» деб топилди
Akmal Eshonxonov15 кўришлар

Улашиш:
Ўхшаш янгиликлар

Жаҳон
Пулингизни осон кўпайтириб берамиз: 100 йиллик фирибгарлик схемаси
22 соат олдин27

Жаҳон
Самарқандда ШҲТ плюс экспертлар мулоқоти якунланди
6-ноябр, 2026, 16:5931

Жаҳон
Президент истеъфо аризасини берди
6-ноябр, 2026, 10:37142

Жаҳон
Қирғизистонда энергетик ичимликлар ишлаб чиқариш ва импорт қилиш тақиқланиши мумкин
5-ноябр, 2026, 12:1235