Жаҳон

Президент истеъфо аризасини берди

Akmal Eshonxonov20 кўришлар
Президент истеъфо аризасини берди

Парагвай президенти банк инқирозидан кейин истеъфо аризасини берди тақдим этди.

«Уено Банк» фаолияти тўхтатилиши ортидан мамлакатда молиявий ва сиёсий инқироз юзага келди. Банкнинг қарийб 3 миллион мижози ҳисобларидаги маблағлардан фойдалана олмай қолди.

Парагвай президенти Сантяго Пеня мамлакатдаги «Уено Банк» билан боғлиқ молиявий можаро ортидан истеъфо аризасини тақдим этди. Бу ҳақда Эл Паíс хабар берди.

Пеня ижтимоий тармоқларда эълон қилган видео мурожаатида асосий мақсади банкка омонат қўйган фуқароларнинг хотиржамлигини таъминлаш эканини айтди. У, шунингдек, аҳоли ўз маблағларини тўлиқ қайтариб олиши кафолатланиши кераклигини таъкидлади.

Президент банк билан боғлиқ муаммолар юзага келганидан икки кун ўтиб истеъфо аризасини берди. Аввалроқ Парагвай Марказий банки «Уено Банк» тўловларни амалга оширишда жиддий муаммоларга дуч келгани ва тўлов қобилияти кўрсаткичлари талабларга жавоб бермагани сабабли унинг фаолиятини назоратга олган эди.

Қарордан кейин банкнинг қарийб 3 миллион мижози ҳисобларидаги маблағлардан фойдаланиш имконияти чекланди. Бу мамлакат аҳолисининг деярли ярмига тенг.

Банк инқирози ортидан Парагвайда оммавий норозилик намойишлари бошланди. Намойишчилар президентнинг истеъфосини талаб қилди. Мухолифат эса Сантяго Пеняга нисбатан импичмент жараёнини бошлаш таклифини парламентга киритди.

5-ноябр куни ҳукмрон партия депутатлари ҳам президентни қўллаб-қувватлашдан бош тортгани хабар қилинди.

6-ноябр ҳолатига кўра, парламент президентнинг истеъфо аризасини қабул қилмаган. Импичмент жараёни давом этмоқда, Пеня эса ўзини ҳимоя қилишини билдирган

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Президент истеъфо аризасини берди | Effect.uz