Жаҳон

Мўминжон Йўлдошев Интерпол қидируви рўйхатидан чиқарилгани айтилмоқда

Akmal Eshonxonov86 кўришлар
Мўминжон Йўлдошев Интерпол қидируви рўйхатидан чиқарилгани айтилмоқда

Мадад Инвест Банк — ҳозирги МйБанкънинг собиқ йирик аксиядори ва кузатув кенгаши раиси, тадбиркор Мўминжон Йўлдошевнинг Интерпол орқали халқаро қидирувга берилгани ҳақидаги маълумотлардан сўнг унинг қидирув карточкаси олиб ташлангани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, Мўминжон Йўлдошев 2026-йил сентябр ойида Ўзбекистон сўрови асосида Интерполнинг Ред Нотице тизими орқали халқаро қидирувга берилган эди. Унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми — ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишга оид айблов кўрсатилган.

Тадбиркорнинг Интерпол қидируви рўйхатидан чиқарилгани ҳақидаги хабар эса қатор саволларни юзага келтирмоқда. Хусусан, қидирув карточкаси қандай асосда олиб ташлангани, Ўзбекистон томонининг сўрови қайтариб олингани ёки Интерпол томонидан бошқа қарор қабул қилингани ҳозирча аниқ эмас.

Шунингдек, қидирув карточкасининг олиб ташланиши жиноят иши тугатилгани ёки тадбиркорга нисбатан айблов бекор қилинганини англатадими — бу масалага ҳам расмий аниқлик киритилиши зарур.

Мўминжон Йўлдашевнинг ўзи ва тегишли идоралар томонидан ушбу ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилгани ҳақида ҳозирча маълумот мавжуд эмас.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Мўминжон Йўлдошев Интерпол қидируви рўйхатидан чиқарилгани айтилмоқда | Effect.uz