Спорт

Истанбулдаги Испания Суперкубоги: чипталар савдоси бошланди

Akmal Eshonxonov14 кўришлар
Истанбулдаги Испания Суперкубоги: чипталар савдоси бошланди

2027-йилги Туркиш Аирлинес Испания Суперкубоги (Суперцопа де Эспаñа) учун саноқли кунлар қолди. Испаниянинг етакчи клублари - “Реал Соседад”, “Реал Мадрид”, “Барселона” ва “Атлетико Мадрид” 2-6-феврал кунлари Истанбулда ўзаро куч синашади.

Формула 1® Туркия Гран-приси ва Европа ўйинлари қаторида ушбу нуфузли турнир ҳам Истанбулнинг 2027-йилги спорт тақвимидан жой олади. Мусобақа бутун дунёдаги футбол мухлисларига юқори савиядаги футболга бой, унутилмас онларни тақдим этади. 2027-йилнинг дастлабки йирик футбол тадбирига чипта харид қилмоқчи бўлган мухлислар ввв.суперцопа2027.цом сайтига мурожаат қилишлари мумкин. Чипталар аллақачон сотувда.

Мусобақада Ла Лигани дастлабки икки ўринда якунлаган жамоалар ҳамда Испания Кубоги (Цопа дел Рей) финалчилари иштирок этади. Ярим финал баҳсларида амалдаги чемпион “Барселона” “Атлетико Мадрид”га қарши, “Реал Соседад” эса “Реал Мадрид”га қарши майдонга тушади.

Туркия 2027-йилги турнирга илк бор мезбонлик қилади. Ҳаяжонга бой беш кун давомида мухлислар Истанбулдаги учта етакчи стадионда ўтказиладиган учта муҳим учрашув - икки ярим финал ва катта финал баҳсига гувоҳ бўладилар.

Испан футболининг энг йирик жамоалари Истанбулда учрашади

Тўрт жамоа иштирокида нокаут тизимида ҳар йили ўтказиладиган Туркиш Аирлинес Испания Суперкубоги доирасида Ла Лигани дастлабки икки ўринда якунлаган жамоалар Испания Кубоги финалчилари билан куч синашади. Ушбу форматга кўра, 2-феврал куни Шукру Сарачўғли спорт мажмуасида “Барселона” ва “Атлетико Мадрид” ўртасидаги илк ярим финал баҳси бўлиб ўтади. 3-феврал куни эса Бешиктош стадионида “Реал Соседад” ва “Реал Мадрид” иккинчи ярим финал учрашувида майдонга тушади.

Ярим финал ғолиблари 2027-йил 6-феврал куни Али Сами Ен спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган катта финалда куч синашадилар. Ушбу учта машҳур стадионда ўтказиладиган турнирга жами 150 000 дан ортиқ томошабин ташриф буюриши кутилмоқда.

Истанбул: футбол ва боқий жозиба уйғунлашган шаҳар

Истанбул йирик халқаро футбол мусобақаларига мезбонлик қилиш борасида катта тажрибага эга. Шаҳар 2005 ва 2023-йилларда УЕФА Чемпионлар лигаси финалларини, шунингдек, 2026-йилда УЕФА Европа лигаси финалини муваффақиятли ўтказган. 2027-йилги Туркиш Аирлинес Испания Суперкубоги доирасида Испаниянинг тўрт нуфузли футбол клубини қабул қилиши эса ушбу тарихдаги яна бир муҳим воқеа бўлади. Бу, айни пайтда, Истанбулнинг жаҳон миқёсидаги йирик спорт маркази сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлайди.

Туркиш Аирлинес Испания Суперкубогини томоша қилиш учун Истанбулга келадиган футбол мухлислари беш кунлик ташрифини унутилмас шаҳар саёҳатига айлантиришлари мумкин. Зеро, тарих нафаси уфуриб турадиган, гастрономик лаззатлар ва кўнгилочар тадбирларга бой бу шаҳарнинг ҳар бир гўшасида ўзига хос мўжиза яширинган. Меҳмонлар майдондаги ҳаяжондан ташқари, Истанбулнинг машҳур тарихий обидаларини томоша қилишлари, Босфор бўйлаб саёҳатга чиқишлари, харид қилиш завқидан баҳраманд бўлишлари ҳамда шаҳарнинг Европа ва Осиё қисмларидаги ўзига хос муҳитни ҳис этишлари мумкин.

Истанбул ҳар қандай дидга мос таомларга бойлиги ва жаҳон гастрономия пойтахтларидан бири эканини яна бир бор намоён қилади. Шаҳардаги ўнлаб ресторанлар МИЧЕЛИН Гуиде рўйхатидан жой олган.

Истанбулдаги Туркиш Аирлинес Испания Суперкубоги Туркиянинг Маданият ва туризм ҳамда Ёшлар ва спорт вазирликлари, Саудия Арабистони Қироллигининг Кўнгилочар тадбирлар бош бошқармаси, Испания Қироллик футбол федерацияси (РФЕФ), Туркия футбол федерацияси (ТФФ), Села Эвенц ва Ҳезарфен Ажанс ҳамкорлигида ташкил этилади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Истанбулдаги Испания Суперкубоги: чипталар савдоси бошланди | Effect.uz