Спорт

Расман: Роналду ноябр ойида Португалия терма жамоасига қайтади

Administrator12-октябр, 2026, 12:5480 кўришлар
Расман: Роналду ноябр ойида Португалия терма жамоасига қайтади

Ҳужумчи Криштиану Роналду ноябр ойидаги халқаро танаффус вақтидаёқ Португалия терма жамоаси сафига қўшилади.

"Федерация, мураббий, барча жамоадошлари бир хил фикрда: биз Криштианунинг қайтишини хоҳлаймиз. У ҳам қайтишга тайёр. Ноябр ойидаги халқаро танаффус пайтидаёқ унинг қайтишини кутяпман", – деди Проенса.

Роналду Миллатлар Лигаси доирасидаги Данияга қарши ўйин арафасида, 30-сентябр куни Копенгагенда бош мураббий Жоржи Жезуш билан юз берган келишмовчиликдан сўнг терма жамоа қароргоҳини ўзбошимчалик билан тарк этганди. Криштиану Норвегияга қарши баҳсда майдонга тушмади ва мураббийни ўйин вақти бўйича оғзаки келишувларни бузганликда айблади.

Кейинчалик Роналду терма жамоадан кетиб қолгани учун узр сўради ва миллий жамоада ўйнаш истагини сақлаб қолган ҳолда ҳар қандай жазони қабул қилишга тайёрлигини билдирди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Расман: Роналду ноябр ойида Португалия терма жамоасига қайтади | Effect.uz