Спорт

Футбол бўйича Осиё Кубоги муддати кўчирилди

Akmal Eshonxonov51 кўришлар
Футбол бўйича Осиё Кубоги муддати кўчирилди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Саудия Арабистонидаги маҳаллий ташкилий қўмита ҳамда мамлакат футбол федерацияси билан келишган ҳолда 2027-йилги Осиё Кубогининг ўтказилиш саналарини ўзгартирди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Дастлаб 2027-йил 7-январдан 5-февралга қадар ўтказилиши режалаштирилган мусобақа энди 2027-йил 23-декабрдан 2028-йил 21-январгача бўлиб ўтади. Муддатнинг ўзгартирилишига минтақадаги логистика мураккабликлари, саёҳат билан боғлиқ чекловлар ва фавқулодда вазиятлар сабаб бўлган.

Маълумотларга кўра, Саудия Арабистонидаги хавфсизлик вазиятининг ёмонлашуви сабабли мусобақани кейинроқ муддатга кўчириш масаласи жорий йилнинг октябр ойидан буён муҳокама қилиб келинган. ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа аввалроқ конфедерация вазиятни кузатиб бораётганини ва зарурат туғилса, Осиё Кубогини кечиктириши мумкинлигини билдирган эди. У мусобақани 2028-йилда ўтказиш эҳтимолини ҳам тилга олган.

Маълумот учун, 19-Осиё Кубоги Саудия Арабистонининг Ар-Риёд, Жидда ва Ал-Хубар шаҳарларида ўтказилади. Унда 24 та терма жамоа иштирок этади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайн билан бирга “Б” гуруҳидан жой олган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Футбол бўйича Осиё Кубоги муддати кўчирилди | Effect.uz