Жамият

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 30 даражага етиши кутилмоқда

Akmal Eshonxonov13 кўришлар
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 30 даражага етиши кутилмоқда

Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади. Фақат шимолий ҳудудларда, куннинг иккинчи ярмида эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин.

Дам олиш кунлари мамлакат ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

6–8-ноябр кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 14–17 даража илиқ, кундуз кунлари 25–27 даража илиқни ташкил этади. Жанубий ҳудудларда эса ҳарорат 30 даража илиққача кўтарилиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. 6 ва 8-ноябр кунлари айрим жойларда шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида айрим жойларда ёмғир ёғади. 6-ноябр куни баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши, баланд тоғларда эса қорга айланиши мумкин.

Тошкент шаҳрида

6-ноябр куни кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. 7–8-ноябр кунлари ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.

Ҳаво ҳарорати кечалари 13–15 даража илиқ, кундуз кунлари 24–27 даража илиқ бўлади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 30 даражага етиши кутилмоқда | Effect.uz