Жамият

Ҳаво сифатини яхшилашга қаратилган рейд ва мониторинг тадбирлари давом этмоқда

Akmal Eshonxonov18 кўришлар
Ҳаво сифатини яхшилашга қаратилган рейд ва мониторинг тадбирлари давом этмоқда

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифати 24 соат давомида кучайтирилган тартибда мониторинг қилинмоқда.

Бунда автоматик стансиялар, мобил лабораториялар, метеорологик ва сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланилмоқда. Шунингдек, рейд тадбирлари 24/7 режимида олиб борилмоқда.

Экология полицияси, Экология қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва Миллий экологик мониторинг марказининг 42 нафар мутахассисидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилди. Ҳозиргача 43 та обект текширилди. 4-ноябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрининг 7 та туманидаги 15 та обект кўрикдан ўтказилди.

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 10 та назорат нуқтасида ПМ2.5 ва ПМ10 кўрсаткичлари бўйича инструментал ўлчовлар амалга оширилди. Меъёрдан ошиш ҳолатлари аниқланмади.

30 та йирик қурилиш ташкилотига чангни бостириш чораларини кўриш бўйича огоҳлантириш берилди.

Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудлардаги 131 та И–ИИ тоифали корхона ҳамда 7 та иссиқлик электр стансиясига чиқиндиларни икки баравар камайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, ҳокимликларга фаввораларни мунтазам ишлатиш, ўсимлик чиқиндиларини йиғиш ва қайта ишлаш, кўчалар ҳамда йўл четларини ювиш, қум ва чангни тозалаш бўйича топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, барг, шох-шабба, сомон ва бошқа ўсимлик чиқиндиларини очиқ ҳолда ёқишнинг олдини олиш чоралари кучайтирилди.

Ҳаво сифати бўйича суткалик прогнозларнинг аниқлиги 88–92 фоизни ташкил этмоқда. 24 соатлик экологик мониторинг мобил газ анализаторлари ва учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида давом эттирилмоқда.

Мутахассислар прогнозларига кўра, ҳавода ифлослантирувчи моддалар тўпланишига сабаб бўлувчи кучсиз шамол ва ҳарорат инверсияси 10-ноябргача сақланиб қолиши мумкин.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ҳаво сифатини яхшилашга қаратилган рейд ва мониторинг тадбирлари давом этмоқда | Effect.uz