Qorong‘i rejim
Жамият

Бухоро марказий бозори ёпилди

Akmal Eshonxonov34 кўришлар
Бухоро марказий бозори ёпилди

Бухоро марказий деҳқон бозорида ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилгани аниқланди. Фавқулодда вазиятлар юзага келиш хавфи юқори деб баҳолангани сабабли бозор фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Вазирлик маълумотига кўра, бозорда ўтказилган ўрганишлар давомида ёнғин хавфсизлиги талабларига зид ҳолатлар аниқланган. Камчиликлар фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфини ошириши мумкинлиги сабабли бозор фаолиятини вақтинча тўхтатиш чораси кўрилган.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича бозор масъулларига қатъий топшириқлар берилган. Бозор раҳбарияти барча қоидабузарликларни тўлиқ бартараф этгандан кейингина унинг фаолияти қайта тикланади.

Ҳозирча бозорнинг қайси санада қайта очилиши маълум қилинмаган. Шунингдек, вазирлик хабарида аниқланган қоидабузарликларнинг мазмуни ва сони бўйича батафсил маълумот келтирилмаган.

Қайд этиш жоиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги бозор ва савдо комплексларининг молиявий ҳолатини ўрганиш, мол-мулкини хатловдан ўтказиш ҳамда натижалар асосида уларнинг активларини оммавий савдога чиқариш бўйича таклифлар тайёрлаш режалаштирилаётгани хабар қилинган эди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Бухоро марказий бозори ёпилди | Effect.uz